Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мана, аҳмоқ калтафаҳмлик билан гапиради, Фикри–зикри эса ёвузлик билан банд. Қилганлари — нопоклик, Эгам ҳақида хато гапиради. Оч одамни у очлигича қолдиради, Чанқаганга сув бермайди. Баттолнинг усуллари ёвуздир, У ёмонликлар режалаштиради, Ёлғон гап–сўзлари билан Фақирнинг ҳақ даъвосини йўққа чиқариб, Бечорани нобуд қилади. Халқ орасидаги доно йўлбошчилар одамларга оқилона панд–насиҳатлар беришади. Аммо кўп ўтмай уларнинг айримлари қиличдан ўтказилади, айримлари тириклайин оловда куйдирилади, айримлари зиндонга ташланади, уларнинг мол–мулки тортиб олинади. Қувғин пайтида айрим доно кишилар азоб чекадилар. Бироқ бу азоблар орқали Худо уларни охирзамон вақтига тайёрлаб, тозалаб поклайди, чунки белгиланган вақт ҳали ҳам келмаган бўлади. Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради. — Тақсир, буниси ўзингизга аён, — дея жавоб бердим мен. У менга шундай деди: — Булар қаттиқ қувғинлардан ўтиб келганлар. Улар либосларини Қўзининг қони билан ювиб оқартирганлар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода