Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ҳатто самовий лашкарнинг Саркардаси — Худони менсимай, Унга келтириладиган кундалик қурбонликларни тўхтатди. Маъбадни эса вайрон қилиб, самовий лашкарларни мағлуб қилди. Кундалик қурбонликлар ўрнига ҳаддан ташқари жирканч бир нарсани ўрнатди. Ҳақиқатни оёқ ости қилган бу шох ҳар бир ишида муваффақият қозонар эди. Кейин мен фаришталар ўзаро гаплашаётганини эшитиб қолдим. Уларнинг бири бошқасидан шундай деб сўраганини эшитдим: — Ваҳийдаги бу ҳодисалар қачонгача давом этар экан–а? Қачонгача бу жирканч нарса кундалик қурбонликлар ўрнини эгаллайди? Қачонгача Маъбад ва самовий лашкарлар оёқ ости бўлади? Шериги унга шундай жавоб берди: — Бундай аҳвол 2300 кечаю кундуз давом этади. Ўша вақт мобайнида қурбонликлар келтирилмайди. Шундан сўнг Маъбад покланиб, асл ҳолига қайтарилади. Ўша ҳукмдор кўп халқлар билан бир карра етти йилга кучли бир битим тузади. Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйиб, Маъбадда макруҳ бир нарса ўрнатади. Бу нарса кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўлади. Бу аҳвол Худо белгилаган кунгача давом этади. Ўша куни шаҳар билан Маъбадни вайрон қилган ҳукмдорнинг куни битади.»” Унинг лашкари Худо халқининг қалъаси бўлмиш Маъбадга бостириб кириб, табаррук жойни ҳаром қилади. Улар кундалик қурбонликларни тўхтатиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарсани ўрнатишади. Дониёр пайғамбар айтганидай, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг муқаддас жойда турганини кўрганингизда — ўқиган тушуниб олсин! — Кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг ман этилган жойга ўрнатилганини кўрганингизда — ўқиган тушуниб олсин! — Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода