Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Биринчи ойнинг йигирма тўртинчи кунида буюк Дажла дарёсининг бўйида турганимда, мен бировни кўрдим. Унинг эгнида зиғир толасидан тўқилган либос, белида соф тилладан ясалган камар бор эди. Унинг танаси қимматбаҳо тошдай ярқираб турар эди. Юзи яшиндай порлаб, кўзлари машъаладай ёниб турар эди. Оёқ–қўллари ялтироқ мисдай товланиб, овози бутун бир оломон овозидай янграр эди. Ваҳийни фақат мен кўрдим. Ёнимдагилар ваҳийни кўрмаган бўлсалар ҳам, ваҳимага тушдилар. Улар тумтарақай бўлиб ҳар ёққа яшириниб олдилар. Мен бир ўзим қолдим. Ўша ажойиб ваҳийни кўраётганимда қувватсизланиб, афт–ангорим таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетганини сездим. Мадорим қолмаган эди. Денгиз ва ер юзида турган, мен кўрган фаришта ўнг қўлини осмонга кўтарди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода