Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Солиҳ бўлганим учун мен Сени кўргайман, Уйғониб, жамолингни кўрганимдан рози бўлгайман. Аммо Сенинг ўлик халқинг тирилади, Таналари ўрнидан туради. Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг! Эй Эгамиз, шабнаминг тонгги шабнамга ўхшайди, Замин мурдаларига ҳаёт бағишлайди. Эгамизнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг Руҳи мени кўтариб, водийнинг ўртасига қўйди. Водий суякларга тўла эди. Руҳ мени водийдаги бир дунё суяклар орасида айлантириб юрди. Суяклар қуриб кетган эди. Руҳ менга: — Эй инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми? — деб савол берди. — Ё Эгам Раббий, буниси ёлғиз Ўзингга аён, — деб жавоб бердим мен. Сўнг У менга шундай деди: — Суякларга башорат қилиб айт: “Эй қуриган суяклар, Эгамизнинг сўзини эшитинг! Эгам Раббий сизларга шундай демоқда: Мен сизларга нафас бераман, сизлар тириласизлар. Устингизни паю мушаклар билан қоплаб, тери тортаман, сизларга ҳаёт нафасини пуфлаб, сизларни тирилтираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.” Эгамиз менга амр қилганидай, мен Унинг бу сўзларини башорат қилиб айтдим. Башорат қилаётганимда бирданига қулоғимга тарақ–туруқ овозлар чалинди, суяклар бирлаша бошлади. Қарасам, суяклар паю мушаклар билан қопланди, сўнг устиларига тери тортилди. Бироқ таналарда ҳануз нафас йўқ эди. Эгамиз менга шундай деди: — Энди шамолга шундай буйруқ бер: “Эй шамол, Эгамиз Раббий айтмоқда: ҳар томондан эсиб, бу ўлик таналарга ҳаёт нафасини пуфла, уларни тирилтир.” Мен Эгамизнинг айтганини қилдим. Шамол таналарнинг ичига кириб, одамларни тирилтирди. Улар турганларида буюк бир оломонни ташкил қилишди. Булар абадий жазога, солиҳлар эса абадий ҳаётга муяссар бўладилар.” Бунга ҳайрон қолманглар! Қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Инсон Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади. Шунда ўликлар қабрларидан чиқадилар: яхшилик қилганлар яшаш учун тирилади, ёмонлик қилганлар эса маҳкум бўлиш учун тирилади. Мен мана шу одамлар сингари, Худога умид боғлаганман. Худо солиҳларни ва фосиқларни тирилтиришига мен ҳам улардай ишонаман. Денгиз ўзидаги ўликларни берди, ўлим ҳам, ўликлар диёри ҳам ўзларидаги ўликларни берди. Ҳар бир киши қилмишига яраша ҳукм этилди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода