Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу куни оқшомда беданалар учиб келиб, қароргоҳни босиб кетди. Эртасига эрталаб қароргоҳ атрофига шудринг тушди. Шудринг кўтарилгач, ер юзи лайлак қор учқунига ўхшаш, қировсимон бир нарса билан қопланди. Исроил халқи бу нарсани кўрганда, нима эканини билолмасдан: “Бу нима?” деб бир–бирларидан сўрайвердилар. — Тановул қилишларингиз учун Эгамиз сизларга берган нон шудир, — деди Мусо Исроил халқига. — Эгамиз шундай амр берган: “Ҳар бир хонадон ўзи ейдиган нонни олсин. Хонадондаги ҳар бир жон учун бир омирдан йиғиб олсин.” Исроил халқи Эгамиз амр этгандай қилди. Биров кўпроқ, биров озроқ йиғиб олди. Ҳар бир одам учун омир билан ўлчаганларида, кўп йиғиб олганлардан ҳеч нарса ортиб қолмади, оз йиғиб олганлар учун эса етарли бўлди. Ҳар бир хонадон кераклисини олди. Исроил халқи бу егуликка манна деб ном қўйдилар. У кашнич уруғига ўхшарди, ранги эса оқиш, мазаси асал қўшилган чалпакни эслатарди. Мусо Исроил халқига айтди:
Выбор основного перевода