Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Мусо Эгамизга айтди: — Менинг ёнимдаги бу халқ 600.000 жондан иборат. Сен эса: “Уларни бир ой давомида гўшт билан боқаман”, деяпсан! Бор мол–қўйимизни сўйсак ҳам, денгиздаги ҳамма балиқларни йиғиштириб келсак ҳам, уларни тўйдира олармидик?! Қандай қилиб шугинани юзта одамга бераман?! — деди хизматкор. — Одамларга бўлиб бер, тановул қилишсин, — деди Элишай, — чунки Эгамиз шундай демоқда: “Ҳамма тўяди, ҳатто ортиб ҳам қолади.” Шогирдлари Унга: — Шу қадар катта оломонни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда қаердан нон оламиз?! — дейишди. Исо қараса, бир талай халойиқ У томонга келаётган экан. Исо Филипдан: — Бу одамларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? — деб сўради. Исо бу гапни Филипни синаб кўриш учун айтаётган эди, аслида нима қилишни Ўзи билар эди. Филип шундай жавоб берди: — Буларнинг ҳар бирига бир бурда нон бериш учун икки юз кумуш тангага нон сотиб олсак ҳам етмайди! Шунда шогирдларидан бири, Бутруснинг укаси Эндрус Исога деди: — Бу ердаги бир болада бешта арпа нон билан иккита балиқ бор экан. Лекин шунча одамга бу нима ҳам бўлар эди.
Выбор основного перевода