Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу одамлар ҳамма ҳақ масалалар устидан қарор қилиб, халққа хизмат қилишсин. Жуда муҳим ёки жуда қийин масалаларни эса сенга олиб келишлари мумкин. Кичикроқ ишларни ўзлари кўриб чиқаверсин. Улар сен учун ишни осонроқ қилиб, оғирликни кўтаришда сенга ёрдам берадилар. Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади. Эгамиз устун шаклидаги булутда тушиб, Чодирга кираверишда турди ва Ҳорун билан Марямни чақирди. Иккови олдинга чиқди. Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар билан бирга сен ҳам жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан. Улар нариги қирғоққа ўтиб олишгач, Илёс Элишайга деди: — Мени ҳадемай Эгамиз олиб кетади. Айт, шу воқеа юз бермасдан олдин сен учун нима қилай? Шунда Элишай: — Илтимос, сизнинг пайғамбарлик руҳингиздан менга икки ҳисса кўп мерос қолсин, токи сизнинг издошингиз бўлай, — деди. Ерихолик пайғамбарлар гуруҳи олисдан Элишайни кўриб: — Элишайда Илёснинг руҳи бор, — деб Элишайга пешвоз чиқдилар. Уни кутиб олдилар, ер ўпиб унга таъзим қилдилар.
Выбор основного перевода