Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шўрим қурсин! Нега онам мени дунёга келтирган экан–а?! Мен бутун юрт билан тортишиб, жанжаллашяпман. Қарз олмаган, қарз бермаган бўлсам ҳам, ҳамма мени қарғамоқда. Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби, Умидларимни барбод қилсанг?! Эй Эгам, Сен мени кўндирдинг, Мен ҳам кўндим. Мендан устун келдинг, мени енгдинг. Мен ҳаммага мазах бўлдим, Ҳамма устимдан кулмоқда. Гапирганимда жар солишим керак, “Зўравонлик! Ҳалокат!” дея бақиришим керак. Сенинг сўзинг туфайли ҳаммага кулги бўлдим, Кун бўйи мени масхара қилишяпти. Борди–ю, мен: “Бўлди, Эгам ҳақида сўзламайман, Унинг номидан гапирмайман” десам, Сенинг сўзинг, олов каби, ичимни ёндиради, Ўт қўйгандай суякларимни зирқиратади. Сўзингни ичимда сақлаб туришдан чарчадим, Ҳа, уни бошқа ушлаб тура олмайман. Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар. Аммо Сен, эй Эгам, мен билан биргасан, Сен баҳодир жангчига ўхшайсан. Мени қувғин қилганлар қоқилиб тушади, Улар мендан устун келолмайди. Иснодга қолади, муваффақиятга эришолмайди. Улар то абад доғда қолади, Шармандагарчилиги ҳеч қачон унутилмайди. Эй Сарвари Олам, Сен солиҳ кишини синайсан, Одамнинг дилини, ўй–хаёлини биласан. Душманларимдан ўч олганингни кўрайин, Ахир, даъвоимни Сенга топширдим! Эгамизга қўшиқ куйланглар! Эгамизга ҳамду санолар айтинглар! Зеро, У бечора банданинг жонини Бадкирдорлар қўлидан қутқарди. Эвоҳ, мен туғилган кун қуриб кетсин! Онам мени туққан кун хосиятсиз бўлсин! Отамга хабар олиб келган одам лаънати бўлсин, “Ўғил кўрдинг!” дея уни хурсанд қилган киши қуриб кетсин. Эгамиз шафқатсизларча вайрон қилган Шаҳарлардай бўлсин ўша одам. У эрталабданоқ доду фарёдлар эшитсин, Кундуз куни уруш наъраларини эшитсин. Ахир, у мени онамнинг қорнидаёқ ўлдирмади. Шунда онамнинг қорни қабрим бўлган бўларди, Онам то абад ҳомиладор бўлиб қолган бўларди. Нимага ҳам туғилдим экан–а?! Машаққату қийинчилик кўриш учунми?! Умримни шармандаликда хазон қилиш учунми?!
Выбор основного перевода