Охири халқ Мусонинг олдига келиб: — Биз Эгамизга ҳам, сенга ҳам қарши гапириб гуноҳ қилдик, — деди, — Эгамизга илтижо қил, У бизнинг орамиздан илонларни даф қилсин. Мусо халқ учун Эгамизга илтижо қилди.
Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар. Солиҳ одамнинг илтижоси кучли таъсирга эгадир!