Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учрашув чодирининг жануб томонида чодир тикадиган қабилалар Рубен қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шадувор ўғли Элизурдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 46.500 тадир. Унинг ёнида Шимўн қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Шимўн қабиласининг йўлбошчиси Зуришадай ўғли Шалумиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 59.300 тадир. Кейин Гад қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Гад қабиласининг йўлбошчиси Дувел ўғли Элиасафдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 45.650 тадир. Рубен қароргоҳидаги ҳисобга кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 151.450 тадир. Иккинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Кейин Шадувор ўғли Элизур бошчилигида Рубен қароргоҳида турган қабилалар ўз байроғи остида гуруҳ–гуруҳ бўлиб йўлга чиқишди.
Выбор основного перевода