Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар сафар Муқаддас чодир кўчирилганда, левилар Чодирни йиғишсин. Қароргоҳ қурганингизда эса Чодирни яна ўрнатишсин. Чодирнинг яқинига борган бошқа ҳар қандай одам учун жазо ўлимдир. Сўнг Мусога Эгамиз шундай деди: “Гершон авлодини ҳам уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ. Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли, ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана. Гершон уруғининг хизмати ва кўтарадиган юклари қуйидагилардан иборат бўлади: Улар Муқаддас чодирнинг ички қаватини, Чодирнинг қопламаси ва юмшоқ теридан қилинган ташқи қопламани, Чодирга кираверишдаги пардани, Чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардаларни, ҳовлига кираверишдаги пардани ва унга тегишли арқонлар ва ҳамма буюмларни кўтариб боришлари лозим. Бу ашёлар билан алоқадор ишларнинг ҳаммасини Гершон уруғи бажарсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Гершон уруғининг хизматини, ташийдиган юкларини ва бажарадиган вазифаларини тўлиқ назорат қилиб туришсин. Гершон уруғи уларнинг айтганларини қилиб, айтган юкларни кўтаришсин. Гершон уруғининг Учрашув чодирида қиладиган хизмати мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади. Энди Марори авлодини уруғи ва хонадони бўйича санаб чиқ. Учрашув чодирида хизмат қилишга яроқли ўттиз ёшдан эллик ёшгача бўлганларини сана. Уларнинг Учрашув чодиридаги вазифаси қуйидаги ашёларни кўтариб юришдан иборат бўлади: Чодирнинг ромларини, тамбаларини, устунлар ва устун тагликларини, ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликларини, қозиқ ва арқонларини, уларга тегишли ҳамма буюмларни. Қайси одам қайси нарсани кўтариб боришини аниқ белгиланглар. Марори уруғининг Учрашув чодирида қиладиган ишлари мана шулардан иборатдир. Улар руҳоний Ҳорун ўғли Итамарнинг назорати остида хизмат қилишади.”
Выбор основного перевода