Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унга ўз юртдошингиздай қаранг. Мусофирни ўзингизни севгандай севинг, чунки сизлар ҳам Миср юртида мусофир эдингизлар. Мен Эгангиз Худоман. Яҳудо халқи пальма шаҳри Ерихони тарк этди. Мусонинг қайнатаси авлодидан бўлган Хайин халқи Яҳудо халқига эргашиб, Яҳудо чўлига йўл олди. Улар Арод шаҳридан жануб томонда жойлашиб, у ерда маҳаллий халқ орасида ўрнашиб олдилар. Шу орада Хайин халқидан бўлган Хабер исмли бир киши ўз уруғ–аймоқларидан ажралиб, бошқа жойга кўчиб ўтган эди. У ўз чодирини Кедешнинг яқинидаги, Зананимдаги эман дарахтининг ёнига қурган эди. Ўша одам Мусонинг қайнағаси Хўвов уруғидан эди. Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар Ер юзидаги жамики инсонлар! Жамики уруғу элатлар Унга сажда қилсинлар! Эгамиз ҳокимияти мутлақдир, Элатлар устидан У ҳукмрондир. Жамики бойлар ҳам зиёфат еб, Унга таъзим қилади. Тупроқ остига кетаётганлар ҳам Унга сажда қилади, Ҳатто ўз ҳаётини сақлай олмайдиганлар таъзим қилади. Авлодлар Унга хизмат қилади, Келгуси насллар Раббий ҳақида эшитади. Улар келиб Эгамизнинг нажоти ҳақида эълон қилади, Унинг қилганларини ҳали туғилмаган халқларга айтади.
Выбор основного перевода