Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар сафар Муқаддас чодир кўчирилганда, левилар Чодирни йиғишсин. Қароргоҳ қурганингизда эса Чодирни яна ўрнатишсин. Чодирнинг яқинига борган бошқа ҳар қандай одам учун жазо ўлимдир. Қоҳот уруғининг хизмати Учрашув чодирининг энг муқаддас ашёлари билан боғлиқ бўлади. Йўлга чиққанингизда, Ҳорун ва унинг ўғиллари Чодирга кириб, Аҳд сандиғини тўсиб турадиган ички пардани ечишсин. Ўша парда билан Сандиқни ёпишсин. Сўнг унинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ ташлашсин. Ёпинчиқ устидан эса сидирға кўк чойшаб ташлашсин. Сўнг ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Кейин муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахтага кўк чойшаб тўшашсин. Хонтахтага лаган, пиёла, шароб назр қилиш учун коса ва кўзалар қўйишсин. Хонтахта устида муқаддас нонлар доимо турсин. Бу нарсаларнинг устидан қирмизи чойшаб ташлашсин. Кейин юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Сўнг кўк чойшаб билан чироқпояни, унинг мойчироқларини, қисқичларини, патнисларини ва зайтун мойи солинган ҳамма идишларини ёпиб қўйишсин. Сўнг буларнинг устидан юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин. Олтин қурбонгоҳ устига кўк чойшаб ташлаб, унинг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпишсин ва ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Кейин Муқаддас хонада ишлатиладиган буюмларни олиб, кўк чойшаб устига қўйишсин. Сўнг устини юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан ёпиб, замбилга солишсин. Бронза қурбонгоҳни кулдан тозалаб, уни сафсар рангдаги чойшаб билан ёпишсин. Сўнг қурбонгоҳда ишлатилган ҳамма буюмларни — оловкурак, санчқи, курак, тоғорачаларни қурбонгоҳ устига қўйишсин. Юмшоқ теридан қилинган ёпинчиқ билан қурбонгоҳни ёпиб, ходаларни жой–жойига ўрнатишсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради. Руҳоний Ҳорун ўғли Элазар чироқпоя учун зайтун мойи, хушбўй тутатқи, кундалик дон назри ва муқаддас қиладиган мойга масъул бўлади. Хуллас, бутун Муқаддас чодир ва у ердаги ҳамма нарсалар, муқаддас жиҳозлар ва буюмлар Элазар назорати остида бўлади.” Эгамиз Мусо билан Ҳорунга яна деди: “Леви қабиласи орасидан Қоҳот уруғининг қирилиб кетишига йўл қўйманглар. Қоҳот уруғидан бўлган ҳар бир одамга хизмат вақтида нима қилишини ва нимани кўтариб боришини Ҳорун ва унинг ўғиллари айтишсин. Муқаддас ашёларга бир лаҳза бўлса ҳам қарагани Қоҳот уруғи Чодирга кирмаслиги керак. Шунда Қоҳот уруғидаги эркаклар энг муқаддас ашёларга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишади.” Қоҳот уруғидан бўлган ҳар бир одамга хизмат вақтида нима қилишини ва нимани кўтариб боришини Ҳорун ва унинг ўғиллари айтишсин. Муқаддас ашёларга бир лаҳза бўлса ҳам қарагани Қоҳот уруғи Чодирга кирмаслиги керак. Шунда Қоҳот уруғидаги эркаклар энг муқаддас ашёларга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишади.”
Выбор основного перевода