Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу ерда Эгамиз Ибромга зоҳир бўлиб: “Мана шу юртни сенинг наслингга бераман”, деди. Шундай қилиб, Ибром зоҳир бўлган Эгамизга атаб ўша ерда қурбонгоҳ қурди. Сен эса менга: “Сенга муваффақият келтираман, сенинг наслингни денгиздаги қумдек кўпайтираман, кўплигидан наслингни санаб бўлмайди”, деб ваъда берган эдинг. Илтижо қиламан, ваъдангни ёдингда тут. Кейин қизлар оталари Ятронинг ёнига қайтиб келдилар. — Нимага бугун эрта қайтиб келдингизлар? — деб сўради Ятро қизларидан. Шунинг учун Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим. У ерда Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшайди. Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, сизларнинг Худойингиз бўламан. Сизларни Мисрликларнинг зулмидан халос қилган Эгангиз Худо Мен эканлигимни ўшанда билиб оласизлар. Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга онт ичиб, бераман деган юртга сизларни олиб бораман. Ўша юртни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Эгангизман.” Шу орада Хайин халқидан бўлган Хабер исмли бир киши ўз уруғ–аймоқларидан ажралиб, бошқа жойга кўчиб ўтган эди. У ўз чодирини Кедешнинг яқинидаги, Зананимдаги эман дарахтининг ёнига қурган эди. Ўша одам Мусонинг қайнағаси Хўвов уруғидан эди.
Выбор основного перевода