Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учрашув чодирининг шарқ томонида чодир тикадиган қабилалар Яҳудо қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин. Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси Оминадав ўғли Нахшўндир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 74.600 тадир. Ундан кейин Иссахор қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Иссахор қабиласининг йўлбошчиси Зувор ўғли Натанилдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 54.400 тадир. Ундан кейин эса Забулун қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Забулун қабиласининг йўлбошчиси Халон ўғли Элиёбдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 57.400 тадир. Яҳудо қароргоҳидаги саноққа кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 186.400 тадир. Биринчи бўлиб улар йўлга чиқишсин.
Выбор основного перевода