Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ, Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас. Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан, Салтанат ҳассаси Исроил халқидан. Вайрон қилар у Мўаб чегараларини, Яксон этар Шет халқининг ерларини. Баалга атаб саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғил–қизларини Баалга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Қараб туринглар! — деб айтмоқда Эгамиз. — Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги деб атамайди, балки бу жой ‘Қирғин водийси’ деб аталадиган бўлади. Мана шу жойда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг режаларини барбод қиламан. Халқимни душманларга мағлуб қилиб бераман, уларда қасди борларнинг қўлига топшираман. Жасадларини қушларга, ёввойи ҳайвонларга ем қиламан. Ҳа, кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Ўрмон ҳайвонлари орасидаги Арслондай бўлишади, Қўй суруви орасига кириб қолган Шер боласига ўхшаган бўлишади. Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади, Уларга ҳеч ким бас кела олмайди. Шунда оқсоқоллардан бири менга деди: “Йиғлама! Ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер — Довуд уруғидан чиққан Зот ғалаба қозонди. У ўрамнинг еттита муҳрини ечишга ва ўрамни очишга қодирдир.”
Выбор основного перевода