Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Доимо обрўйим баланд бўлаверади, Кучим қайта–қайта янгиланаверади.» Қўлларимни жанг қилишга ўргатади, Бармоқларим бронза ёйни бука олади. Эгам Менинг чўпонимдир, Мен муҳтожлик кўрмасман асло. Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар орасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел. Эй Эгам, у Сенга қасам ичганди. Эй Ёқубнинг қудратли Худоси, У Сенга ваъда берганди: Эгамиз учун бир жой топмагунимча, Ёқубнинг қудратли Худоси учун Бир маскан бўлмагунча асло дам олмайман.” Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Синалган бир тошни, пойдевор тошини. Бу қадрли тамал тоши ишончли пойдевордир. Ҳа, унга таянган ҳеч бир инсон умидсиз бўлмайди. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Зеро, Муқаддас битикларда Худо шундай деган: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Танланган, қимматбаҳо тамал тошини. Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Сизлар — Масиҳга ишонганлар учун бу тош қимматбаҳодир. Аммо ишонмаганларга Муқаддас битиклардаги шу сўзлар тўғри келади: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Баъзилар бу тошга қоқинади, Унинг дастидан йиқилади.” Имонсизлар Хушхабарни рад этиб, итоатсизлик қилганлари учун қоқинадилар. Улар ана шу қисматга маҳкум бўлганлар.
Выбор основного перевода