Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леах ҳомиладор бўлиб, яна ўғил туғди. “Эрим менга кўнгилсизлигини Эгам эшитиб, яна бир ўғил берди”, деб ўғлининг исмини Шимўн қўйди. Леах яна ҳомиладор бўлди ва яна ўғил туғди. У: “Эримга учта ўғил туғиб бердим, энди у албатта менга боғланиб қолади”, деб ўғлининг исмини Леви қўйди. Роҳиланинг чўриси Билхах туққан ўғиллари — Дан билан Нафтали. Леахнинг чўриси Зилпо туққан ўғиллари — Гад билан Ошер. Ёқубнинг Паддон–Орамда туғилган ўғиллари ана шулар эди. Ёқуб Мамрега — Хират–Арбага отасининг уйига келди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон деб юритилади.) Иброҳим ва Исҳоқ Хевронда истиқомат қилган эдилар. Исҳоқ 180 йил умр кўрди. У кексайиб, ёшини яшаб оламдан ўтди. Ўғиллари Эсов билан Ёқуб уни дафн қилишди. Леви қабиласи ҳақида шундай деди: “Эй Эгам, Сен Урим билан Туммимни Тақводор Левига бердинг. Уни Массахда синаб кўрдинг, У билан Марива сувлари бўйида беллашдинг. У ота–онасидан, ака–укасидан, Бола–чақасидан Сени устун кўрди. Сенинг амрларингни бажарди, Аҳдингга содиқ қолди. Ёқуб наслига қоидаларингни, Исроил халқига қонунингни ўргатади, Ҳузурингда тутатқилар тутатиб, Қурбонгоҳингда қурбонликлар куйдиради. Эй Эгам, унинг давлатига барака бергин, Қилган ишларидан мамнун бўлгин. Ёвларининг белини синдиргин, Ундан нафратланганлар қайтиб туролмасин.”
Выбор основного перевода