Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иккинчи ўғлининг исмини Эфрайим қўйди. “Чунки, — деди Юсуф, — мен азоб–уқубат тортган юртда Худо мени баракали қилди.” Юсуф қабиласи ҳақида шундай деди: “Эгамиз унинг ерига барака берсин. Осмон ёмғири, ер ости суви билан баракаласин. Қуёшга тўйган аъло ҳосиллар берсин, Ўз мавсумида мўл мевалар етиштирсин. Қадимий тоғларнинг асил унумини, Кўҳна адирларнинг сероб баракасини берсин. Ернинг аъло инъомлари Юсуфга насиб этсин, Ёнган бута орасида зоҳир бўлган Худо уни Ўз мурувватига муяссар қилсин, Ака–укалари орасидан танланган Юсуфга булар буюрсин. Биринчи туғилган буқадай қудратлидир у! Унинг шохлари ёввойи буқанинг шохларидайдир. Бир шохи Эфрайимнинг туман лашкаридир, Бошқа шохи Манашенинг минглаб жангчиларидир. Бу шохлари билан Юсуф халқларни қувади, Ер юзининг четигача уларни ҳайдаб боради.”
Выбор основного перевода