Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ободиё
1
Параллельные места
Ҳатто нонимни еган яқин, ишонган дўстим, Менга қарши бош кўтарган. Ҳамма ўйнашларинг сени унутди, Уларнинг сен билан иши йўқ. Мен душман каби, сенга ҳамла қилдим, Шафқатсиз жазоингни бердим. Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. саройингизда қолган ҳамма аёллар Бобил шоҳининг аъёнлари олдига чиқарилади. Ўша аёллар сизга шундай дейишади: “Ишонган дўстларингиз Сизни алдаб, енгиб кетишди. Оёғингиз лойга ботганда, Ишонган дўстларингиз сизни ташлаб кетишди.” Сарвари Олам Эдом ҳақида шундай демоқда: “Темонда фаросатли киши қолмадими? Оқилона насиҳат берадиган топилмадими? Ақлларини моғор босдими? Ўша иккала шоҳ бир дастурхонда ўтириб овқатланишади, аммо дилидаги ғаразни хушомад билан яшириб, бир–бирига ёлғон гапиришади. Бироқ Худо белгилаб қўйган вақт–соати етиб келмагани учун, биронтаси ҳам муваффақиятга эришмайди.
Ободиё
1
Выбор основного перевода