Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ободиё
1
Параллельные места
Мана, халқимнинг аъёнлари Зўванга етиб келдилар, Элчилар Ханесга кириб келдилар. Эгам айтар: “Ҳа, самоларда Менинг қиличим пайдо бўлди. Мана, у Эдомга, Мен ҳалокатга ҳукм қилган халқнинг бошига тушади.” Улар шундай деб айтишади: «Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти, Оқшом соялари бўй чўзиб қолди. Энди тунда ҳужум қиламиз, Шаҳардаги қалъаларни вайрон этамиз!»” Сарвари Олам Эдом ҳақида шундай демоқда: “Темонда фаросатли киши қолмадими? Оқилона насиҳат берадиган топилмадими? Ақлларини моғор босдими? Эй Дедонликлар, қочинглар, Чуқур ғорларда бекиниб олинглар! Вақт келди Эсов наслини жазолашга, Фалокат келтираман унинг бошига. Боғингизда узум терган одамлар Бир–икки бош бўлса–да, узум қолдиради–ку! Кечаси уйга тушган ўғри Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку! Мен эса Эсовнинг бор–йўғини тортиб оламан, Унинг пана жойларини ошкор қиламан, У ҳеч қаерга яширина олмайди. Унинг болалари ҳалок бўлади, Оға–ини, қўшнилари ўлади. Ундан асар ҳам қолмайди. Етимларингизни қолдиринг, Уларнинг жонини асрайман. Беваларингиз Менга инониб яшасин.” Эгамиз шундай демоқда: “Айбсиз одамлар жабр тортса–ю, сен, эй Эдом, жазосиз қоласанми?! Йўқ, сен жазодан қочиб қутулолмайсан. Жазо косасидан албатта ичасан. Ўз номим билан қасам ичиб айтаманки, Бозрах шаҳри вайрон бўлади. Унинг аянчли аҳволи одамларни ваҳимага солади. Ўтган–кетганлар уни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатади. Ён–атрофидаги ҳамма шаҳарлар ҳам то абад ташландиқ бўлиб қолади.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз барча халқларга жарчи юборди, Мен, Еремиёга шундай хабар етиб келди: “Тўпланинг! Эдомга ҳужум қилинг, Қани, жангга отланинг!” Эгамиз дейди: “Эй Эдом, сени халқлар орасида арзимас қилиб қўяман, Бутун одамзод сендан ҳазар қиладиган бўлади. Важоҳатинг сени алдади, Такаббурлигинг сени аҳмоқ қилди. Сен–ку тик қояда яшайсан, Азим чўққиларни эгаллагансан. Бургут каби инингни баланд қурган бўлсанг ҳам, Сени у ердан тортиб тушираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Эдомнинг бошига тушадиган кулфатлар шу қадар даҳшатли бўладики, бу юртнинг олдидан ўтган ҳар бир киши унинг аянчли аҳволидан ваҳимага тушиб, қотиб қолади. Садўм, Ғамўра ва уларнинг атрофидаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Эдом ҳам худди шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди. Эгамиз шундай демоқда: “Эдомнинг бошига тушадиган кулфатлар шу қадар даҳшатли бўладики, бу юртнинг олдидан ўтган ҳар бир киши унинг аянчли аҳволидан ваҳимага тушиб, қотиб қолади. Садўм, Ғамўра ва уларнинг атрофидаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Эдом ҳам худди шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди. Мен, Иордан чакалакзоридаги арслондай, яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Эдом халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрай олади?! Қайси чўпон Менга қарши тура олади?! Шундай экан, Эдом халқига қарши тузган режаларимни эшитиб қўйинг. Темон аҳолисига қилган ниятларимга қулоқ тутинг: йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари дастидан ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади. Эдом гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади. Халқнинг доду войлари Қизил денгизгача эшитилади. Қаранглар! Душман бургутдай Бозрахга ҳужум қилмоқда. Қанот кериб шаҳар узра парвоз этмоқда. Ўша куни Эдом лашкари дард тутган аёл каби ваҳимага тушади.” Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эдом халқи Яҳудодан ўч олиб, катта гуноҳ қилди. Шу сабабдан Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, Эдом юртини вайрон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Одаму ҳайвонларини қириб ташлайман. Темон шаҳридан тортиб, то Дедон шаҳригача бўлган ҳаммани қиличдан ўтказаман. Халқим Исроил орқали Эдомдан қасос оламан. Улар орқали қаҳру ғазабимни Эдомликлар устига сочаман. Шунда Эдом халқи қасосим нима эканлигини билиб олади.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Миср ҳувиллаб, Эдом бўм–бўш саҳрога айланар. Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар, Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар.
Ободиё
1
Выбор основного перевода