Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ободиё
1
Параллельные места
Халқимга бўлган қадимги адоватингиз туфайли сизлар Исроил халқининг тақдирини қилич билан ҳал қилган эдингизлар. Улар шусиз ҳам охирги жазосини тортиб, бошларидан оғир дамларни кечираётган эдилар–ку! Мен, Эгангиз, Яҳудо ва Исроил юртида бўлганимга қарамай, сизлар шундай деб айтган эдингиз: ‘Бу икки халқ бизники бўлади, уларнинг юртини биз қўлга киритамиз.’ Эгамиз Раббий шундай демоқда: ғанимларингиз сизни мазах қилиб: ‘Аҳа! Бу кўҳна тепаликлар энди бизники бўлди’, деб айтган эдилар.» Шунинг учун, эй инсон, башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: қўшни халқлар сизларга ҳар ёқдан ҳамла қилиб, сизларни хонавайрон қилганлари учун, сизлар уларнинг мулки бўлдингиз, одамлардан ҳақоратлар эшитиб, хўрликлар кўрдингиз.
Ободиё
1
Выбор основного перевода