Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ободиё
1
Параллельные места
Ёқуб онасининг буйруғига итоат этиб, иккита улоқчани олиб келди. Ривқо улоқчалардан Исҳоқ яхши кўрган мазали таом тайёрлади. Лекин Эдом шоҳи: “Ўтмайсизлар!” деб туриб олди. У Исроил халқига қарши тиш–тирноғигача қуролланган катта лашкарини бошлаб чиқди. Хуллас, Эдом шоҳи Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. Исроил халқи Эдом юртини четлаб ўтиб кетди. Эй Эгам, Қуддус қулаган кунда Эдомликлар нима қилганини ёдда тутгин. Ахир, улар: “Қулатинг, йиқитинг уни! Пойдеворигача қулатиб ташланг!” деб бақирган. “Эй инсон, Сеир тоғларига юзлан, уларга қарши башорат қилиб айт: Миср ҳувиллаб, Эдом бўм–бўш саҳрога айланар. Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар, Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар. Эгамиз шундай демоқда: “Эдом аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар қардоши Исроил халқига раҳм қилмадилар. Уларни қилич билан таъқиб қилиб, Қаҳрини чексиз сочдилар, Ғазабидан ҳеч тушмадилар.
Ободиё
1
Выбор основного перевода