Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ободиё
1
Параллельные места
Боғингизда узум терган одамлар Бир–икки бош бўлса–да, узум қолдиради–ку! Кечаси уйга тушган ўғри Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку! Мен эса Эсовнинг бор–йўғини тортиб оламан, Унинг пана жойларини ошкор қиламан, У ҳеч қаерга яширина олмайди. Унинг болалари ҳалок бўлади, Оға–ини, қўшнилари ўлади. Ундан асар ҳам қолмайди. Ҳа, зайтун дарахти қоқилганда Дарахт учида икки–уч мева қолгандай, Ҳосилдор шохчаларда тўрт–беш мева қолгандай Ўша бошоқларда бир–икки дон қолади”, — деб башорат қилар Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. Эй Темон шаҳри, жангчиларинг даҳшатга тушар, Эсов тоғидаги ҳар бир инсон йўқ қилинар. Сизлар қондошингиз Ёқуб авлодига зулм қилиб, Уларни ўлдирдингиз. Шу боис то абад шарманда бўлиб, Бутунлай ҳалок бўласиз.
Ободиё
1
Выбор основного перевода