Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ободиё
1
Параллельные места
Қўриқчилар сардори бошчилигида бутун Бобил лашкари Қуддус деворларини йиқитди. Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни асир қилиб олиб кетди. Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар дея, ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос. Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчалаб, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган идишларни — қозонларни, куракларни, қайчилар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар. Набизарадон тоза олтин ва кумуш оловкуракларни, тоғорачаларни, ҳамма олтин ва кумуш буюмларни олиб кетди. Эгамизнинг уйи учун Сулаймон қилдирган икки устун, ҳовуз ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди. Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак бўлиб, тепасида бронзадан ясалган устунқош бор эди. Иккала устунқошнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди. Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди. Қуддусда қолган сипоҳларнинг лашкарбошисини, шоҳнинг бешта шахсий маслаҳатчисини, халқни лашкар сафига ёзган лашкарбошининг котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди. Уларнинг ҳаммасини Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди. Эй Эгам, Қуддус қулаган кунда Эдомликлар нима қилганини ёдда тутгин. Ахир, улар: “Қулатинг, йиқитинг уни! Пойдеворигача қулатиб ташланг!” деб бақирган. Улар халқим учун қуръа ташлаб, ўғил–қизларимни сотиб юбордилар. Тушган пулга фоҳишабозлигу айш–ишрат қилдилар.
Ободиё
1
Выбор основного перевода