Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
У Шамер исмли одамдан тўрт пуд кумушга тепаликни сотиб олиб, у ерга шаҳар қурдирди. Шаҳарни тепаликнинг олдинги эгаси Шамернинг исми билан Самария деб атади. Воқеалар кетидан воқеалар юз бераверди. Йизрил шаҳрида, Самария шоҳи Ахабнинг саройи ёнида шу ерлик Навўт деган одамнинг узумзори бор эди. — Узумзорингни менга бер, мен у ерни полиз қиламан, — деди Ахаб Навўтга. — Узумзоринг менинг уйимга яқин. Ўша жойнинг ўрнига мен сенга ундан ҳам яхшироқ узумзор бераман. Истасанг, баҳосини айт, кумуш берайин. — Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?! Худо сақласин, — деб жавоб қайтарди Навўт Ахабга. Йизриллик Навўтнинг: “Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?!” деган гапидан Ахаб ғазабланди, хафаҳол уйига келди. Нон ҳам емай ўринга кириб, тескари қараб ётаверди. Хотини Изабел Ахабнинг ёнига келиб, ундан: “Нега руҳингиз тушкун, нон ҳам емадингиз?” деб сўради. Ахаб бўлиб ўтган воқеани айтиб берди: — Йизриллик Навўтга: “Узумзорингни менга сот, кумуш бераман, ёки истасанг унинг ўрнига сенга бошқа узумзор берай”, десам, у: “Узумзоримни сизга бермайман”, деб жавоб қилди. — Сиз Исроил шоҳимисиз ўзи?! — деди Изабел Ахабга. — Туринг ўрнингиздан, нон–пон еб олинг. Кўнглингизни чоғ қилаверинг. Йизриллик Навўтнинг узумзорини сизга мен олиб бераман. Изабел Ахаб номидан мактублар ёзди, Ахабнинг муҳри билан тасдиқлади. Мактубларни Навўт яшаётган шаҳарнинг оқсоқолларига, аслзодаларига юборди. Мактуб қуйидаги мазмунда битилган эди: “Рўза эълон қилинглар. Халқни тўплаб, Навўтни тўрга — ҳаммага кўринадиган жойга ўтқазиб қўйинглар. Унинг рўпарасига эса иккита ярамас одам ўтирсин. Улар: «Эй Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг», деб Навўтни айбласинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.” Навўт истиқомат қиладиган шаҳардаги одамлар, аслзодалар ва оқсоқоллар ҳаммасини Изабел буюрганидай қилдилар. Аввал рўза эълон қилдилар. Кейин халқни тўплаб, Навўтга тўрдан жой бердилар. Иккита ярамас одам келиб, Навўтнинг рўпарасига ўтирди. Улар халқнинг олдида: “Навўт Худони ва шоҳни ҳақорат қилди”, деб Навўтга айб қўйишди. Шундан сўнг Навўтни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирдилар. Оқсоқоллар ва аслзодалар: “Навўт тошбўрон қилиб ўлдирилди”, деб Изабелга хабар бердилар. Изабел Навўтнинг тошбўрон қилиб ўлдирилганини эшитган замон Ахабга деди: — Йизриллик Навўт узумзорини сизга кумушга ҳам сотмаган эди. Боринг энди, унинг ўша узумзорини ўзингизнинг мулкингизга қўшиб олинг. Навўт энди йўқ. У ўлибди. Ахаб Навўтнинг ўлдирилганини эшитди–ю: “Тезроқ бориб, Йизриллик Навўтнинг узумзорини ўзимга мулк қилиб олай”, деб ҳаракатга тушди. Мен Ашдод шаҳрининг ҳукмдорини йўқ қиламан, Ашқалонда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Эхрон шаҳрига қарши қўл кўтараман, Омон қолган Филистларни қириб ташлайман!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Эй Самария аёллари, эшитинг! Сизлар Башандаги сигирлардай семириб кетгансиз, Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз, Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз. Эй Қуддусда роҳат–фароғатда яшаганлар, ҳолингизга вой! Эй Самария тоғида бехатар бўлганлар, ҳолингизга вой! Сизлар ўзларингизни энг сара халқнинг обрўли одамлари деб биласизлар, Бизга бош бўлинглар, деб Исроил халқи сизнинг олдингизга келади. Буғдой чиқитларини ҳам сотиб юборамиз. Йўқсилни бир жуфт чориққа сотиб оламиз, Камбағални кумушга харид қиламиз.”
Выбор основного перевода