Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Сизлар: «Биз дономиз» деб айтасиз, «Бизда Эгамизнинг қонунлари бор», деб мақтанасиз. Аслида тафсирчилар қаллоблик қилиб, Қонунимни ўзгартирдилар. Қийиқча одамнинг белига ёпишиб тургани каби, Мен жамики Исроил ва Яҳудо халқларини Ўзимга яқин тутар эдим: улар Менинг халқим бўлишади, Менга шон–шуҳрат, олқишлар ва шараф келтиришади деб, шундай қилган эдим. Аммо улар Менга қулоқ солмадилар.” Эгамизнинг каломи шудир. Амор халқининг юртини сизларга мулк қилиб бераман деб, Сизларни Миср юртидан олиб чиққандим. Қирқ йил саҳрода сизларга йўл кўрсатиб юргандим. Эй Эмозиё, энди Эгамизнинг сўзларини эшит! Сен менга: “Исроил ҳақида башорат қилма, Исҳоқ хонадонига қарши гап гапирма”, деб айтяпсан. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Сизнинг Ҳабашистонликлардан ортиқ жойингиз бормиди?! Мен Исроилни Мисрдан қандай олиб чиққан бўлсам, Филист халқини ҳам худди шундай Хафтўрдан олиб чиққанман, Орам халқини ҳам Хирдан олиб чиққанман.
Выбор основного перевода