Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Шалманасар Исроил ерларига ҳужум қилиб, Самарияни уч йил қамал қилиб турди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Эгамиз айтмоқдаки: “Бир кун келиб, саройингдаги ҳамма нарса, ота–боболарингнинг бугунгача тўплаб қолдирганлари Бобилга ташиб кетилади. Ҳеч нарса қолмайди. Шундай экан, Мен Яҳудо юртига олов ёғдираман, Олов Қуддус қалъаларини куйдириб ташлайди.” Ўшанда чаққонлар ҳам қочиб қутулолмайди, Паҳлавонлар ҳам кучдан қолади, Ҳатто жангчилар ҳам жонини сақлай олмайди. Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, қаранглар! Мен сизларга қарши бир халқни қўзғатдим. Улар Лево–Хоматдан то Арабадаги сойликкача сизларни эзадилар.” Бошингга шундай кунлар келади: душманларинг атрофингга тупроқ уядилар, сени ўраб оладилар, ҳар томондан сиқувга оладилар.
Выбор основного перевода