Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ўз тахтига ўтириб Эгамиз Ўз халқининг оқсоқолларию Шаҳзодалари билан ҳукмга киришар: “Сизлар Менинг узумзоримни хароб қилгансиз. Камбағалдан олган ўлжа билан тўла уйингиз. Нимаси бу?! Халқимни эзаверасиз! Камбағални исканжага олаверасиз!” Сарвари Олам — Раббийнинг сўзидир бу. Эгамиз шундай жавоб берди: “Ахир, Менинг халқим бефаросат, Улар Мени танишмайди. Улар нодон, ақлсиз фарзандлардир. Ёмонлик қилишга уста, Яхшилик қилиш эса қўлларидан келмайди.” Эй адолатни заҳар ўтга айлантирганлар, Ҳақиқатни ерга улоқтирганлар, Сизнинг ҳолингизга вой! Отлар қоялар устида чопа олмайди–ку! Денгизни ҳўкизлар билан шудгор қилиб бўлмайди–ку! Қойил–э, сизлар эса адолатни заҳарга айлантирдингиз, Солиҳликнинг ширин мевасини аччиқ қилдингиз. Эй фосиқлар, ҳаром бойлигингизга қандай кўз юмай?! Тарозидан уриб йиққан давлатингизни қандай унутай?! Бундай бойликдан жирканаман, ахир! Нотўғри тарозини ишлатган одамни қандай оқлайин?! Сохта қадоқ тошлардан фойдаланган кишига қандай чидайин?! Эй Қуддус бойлари, сизлар зўравонлик қиляпсиз, Эй шаҳар одамлари, сизлар алдаяпсиз. Ёлғондан бошқани билмас тилларингиз. Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юртлару шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар. Эй ҳаром йўл билан бойлик топиб, уйига ташиганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар уйларингизни баландликда қуриб, ўзингизни кулфат чангалидан асрамоқчи бўлдингиз. Аммо ҳийлаларингиз хонадонингизни шарманда қилди. Сизлар кўп халқларни нобуд қилганингиз учун ўз бошингизга етдингиз. Ҳатто уйингиз деворидаги тошлар зўравонлигингиздан дод солади. Тўсинларнинг ноласи акс садо бўлиб чиқади. Бутпарастларга ўхшаб остона ҳатлаганларнинг Таъзирини бераман. Шоҳ саройини зўравонлигу фирибгарликка Тўлдирганларни жазолайман.” Шунда у менга деди: — Бу қоғозга бутун юрт устига келадиган лаънат ёзилган. Қоғознинг бир томонидаги ёзувга кўра, ўғирлик қилганлар, орқа томонидаги ёзувга кўра, ёлғон қасам ичганлар юртдан йўқ қилинади. Сарвари Олам айтмоқда: “Бу лаънатни Мен юбордим, у ўғрининг уйига киради. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, ўшанинг уйига киради. Лаънат ўша уйда бўлиб, уни тош ва синчларига қўшиб, бутунлай вайрон қилади.”
Выбор основного перевода