Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, Сизларга ўхшаб олов ичидан гапирган Худонинг овозини эшитиб, тирик қолган бирорта халқ борми?! Эгангиз Худо сизлар учун Мисрда нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Қайси худо синовлар, аломату мўъжизалар орқали, уруш, қудратию ажойиботлари ва даҳшатли воқеалар орқали бир халқни Ўзи учун бошқа халқ орасидан олиб чиққан?! Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Эгамиз ер юзидаги барча халқлар орасидан сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Ёқуб наслига сўзини аён қилади, Қонун–қоидаларини Исроилга билдиради. Бошқа халқларга Эгамиз шундай қилмади, Ўша халқлар Унинг қонунларини билмайди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй Эгамиз, Сенга қарши гуноҳ қилдик! Қабиҳликларимизга иқрор бўлдик, Ҳа, ота–боболаримизнинг айбларини тан оламиз. Ота–боболарингизни Миср саҳросида қандай ҳукм қилган бўлсам, сизларни ҳам худди шундай ҳукм қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Хўжайиннинг хоҳишини билган, аммо ҳозирлик кўрмаган ва унинг хоҳишини бажармаган хизматкор кўп калтак ейди. Ёвузлик қиладиган ҳар бир инсон изтиробда қолади, унинг бошига фалокат тушади, бу инсон яҳудийми, ғайрияҳудийми — фарқи йўқ.
Выбор основного перевода