Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Сарвари Олам онт ичиб айтди: “Ҳа, Менинг белгилаганим бажо бўлади, Менинг режалаштирганим амалга ошади. Оссурия халқини Ўз еримда яксон этаман, Тоғларимда уни оёқ ости қиламан. Унинг бўйинтуруғи юртимдан олинади, Юки Исроилнинг елкаларидан улоқтирилади. Бутун олам учун шу режани туздим, Бутун халқларга қарши қўлимни кўтардим.” Сарвари Олам режа қилган! Қани, буни ким бекор қила олади?! У халқларга қарши қўл кўтарди! Қани, Уни ким тўхтата олади?! Мен ёруғлик яратаман, зулмат бино қиламан, Фаровонлик юбораман, кулфат ёғдираман. Мен Эгангман! Буларнинг ҳаммасини Мен қиламан! Эгамиз шундай дейди: “Эй Бенямин насли, Жонингизни қутқаринглар! Қуддусдан қочиб чиқинглар! Тахува шаҳрида бурғу чалинглар! Байт–Хакерем шаҳрида олов ёқиб, белги кўрсатинглар. Ана, шимолдан бир фалокат келяпти, Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти. Сен ўзинг учун катта режалар тузма! Мана, Мен барча одамзоднинг бошига кулфат ёғдираман. Аммо сенинг жонингни сақлаб қоламан, борган жойингда сени асрайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Худойи Таолонинг амрисиз содир бўлмас. Эгамиз шундай дейди: “Бурғу чалинг Гивода! Карнай чалинг Рамада! Байт–Обунда бонг уринг! Эй Бенямин, ортингдан душман келяпти! Морўт аҳолиси мадад кутган эди, Аммо Эгамиз фалокат юборди. Бу фалокат ҳатто Қуддус дарвозаларига етди.
Выбор основного перевода