Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хаггей
1 2
Параллельные места
Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихиннинг ўғиллари қуйидагилардир: Шалтиёл, Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди. Эгамиз шоҳ Навухадназар орқали Яҳудо ва Қуддус халқини сургун қилганда, Ёҳузадах ҳам бадарға бўлган эди. Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел ўз уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига атаб, қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Улар Худонинг одами Мусонинг Таврот китобида ёзилган амрларига мувофиқ куйдириладиган қурбонликларни келтирмоқчи эдилар. Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш ишлари тўхтатилган эди. Форс шоҳи Доро ҳукмронлигининг иккинчи йилигача у ерда ҳеч қандай иш қилинмади. Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар Яҳудо юртидаги ва Қуддусдаги яҳудийларга Исроил халқининг Худоси номидан башорат қила бошладилар. Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёҳузадах ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар. Шундан сўнг шоҳ Доро, Бобилда сақланадиган ҳужжатлар синчиклаб қараб чиқилсин, деб фармон берди. Ниҳоят, Мидия вилоятининг маркази Экбатана шаҳридаги архивдан бир ўрама қоғоз топилди. Унда қуйидагилар ёзилган эди: “Шоҳ Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида Худонинг Қуддусдаги уйига оид шундай фармон чиқарди: Худонинг уйи олдинги ўрнида қайта қурилсин, токи одамлар у ерда қурбонликлар келтира оладиган бўлишсин. Бу уйнинг баландлиги олтмиш тирсак, кенглиги ҳам олтмиш тирсак бўлсин. Деворлари йўнилган тош ва ёғочдан қурилсин, ҳар уч қатор тошнинг устига бир қатор ёғоч ётқизилсин. Харажатлар шоҳ хазинасидан тўлансин. Бундан ташқари, Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар ҳам Қуддусга қайтариб олиб борилсин. Ҳаммаси Худонинг уйига олдингидай жойлаштирилсин.” Шоҳ Доро шундай мактуб жўнатди: “Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари — вилоят амалдорлари! Сизлар нари туринглар! Худонинг уйидаги ишларга аралашманглар. Яҳудо ҳокими ва яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини олдинги ўрнида қайтадан қураверишсин. Бундан ташқари, сизлар яҳудий оқсоқолларига Худонинг уйини қайта қуришда қуйидагича ёрдам беришингизни амр қиламан: иш учун керак бўлган ҳамма маблағни уларга кечиктирмай етказиб туринглар. Маблағни Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятдан йиғилган ўлпондан — шоҳ хазинасидан тўланглар. Қуддусдаги руҳонийлар Самовий Худога ҳар куни куйдириладиган назрларни келтира олишлари учун уларни керакли нарсалар билан таъминланглар. Уларга сўраганини — буқа, қўчқор, қўзиларни, шунингдек, буғдой, туз, шароб ва зайтун мойини беринглар. Шунда улар Самовий Худога маъқул келадиган қурбонликларни назр қила оладиган бўлишади ҳамда мени ва фарзандларимни дуо қилиб юришади. Яна буюраман: ким бу фармонимни ўзгартирса, ўша одамнинг уйидан хода суғуриб олинсин. Айбдор одам тик ўрнатилган ходанинг учига қоқилсин. Қилган жинояти учун уйи бузиб ташланиб, гўнгтепага айлантирилсин. Бу фармонимни ўзгартиришга уринган ёки Худонинг Қуддусдаги уйини йўқотишга ҳаракат қилган ҳар қандай шоҳ ёки халқни Худонинг Ўзи йўқ қилсин. Зотан, Худо улуғланиши учун Ўзига Қуддус шаҳрини танлаган. Бу фармонни мен, Доро, жорий қилдим. Фармоним сўзсиз бажарилсин.” Шоҳ Доро юборган буйруққа мувофиқ, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари шоҳнинг фармонини сўзсиз бажаришди. Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса башоратлари билан уларни руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар. Адар ойининг учинчи куни, шоҳ Доро ҳукмронлигининг олтинчи йилида Худонинг уйи қурилиши тугатилди. Шоҳ Доро бутун шоҳлигидаги ерларни 120 та вилоятга бўлиб, ҳар бир вилоят устидан ноиб тайинлашга қарор қилди. Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили саккизинчи ойида Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли Закариё пайғамбарга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. Берилган кумуш ва олтиндан тож ясагин. Уни Ёҳузадах ўғли — олий руҳоний Ёшуанинг бошига кийгизгин–да,
Хаггей
1 2
Выбор основного перевода