Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хаггей
1 2
Параллельные места
Ризқ–рўзингизни қирқаман. Ўнта аёл бир тандирда нон ёпади, нонни ҳаммага ўлчаб беришади. Сизлар ейсизлар–у, аммо тўймайсизлар. Далага кўп уруғ экасиз, лекин кам ҳосил оласиз. Ҳосилингизни чигирткалар еб битиради. Менинг халқим буғдой экди, Аммо тикан ўриб олди, Зўр бериб ишлади, Аммо ҳеч нарсага эришмади. Қаттиқ қаҳрим уларнинг ҳосилини нобуд қилди. Улар ҳосилсиз қолиб, шарманда бўлишди.” Сизлар ейсизлар, аммо қорнингиз тўймайди, Зино қиласизлар, аммо сонингиз кўпаймайди. Сизлар Мен, Эгангизга бўйсунмай қўйгансиз. Сизлар ейсиз, лекин тўймайсиз, Қорнингиз доим оч бўлади. Нарса йиғасиз–у, сақлай олмайсиз, Йиққанларингизни урушда нобуд қиламан. Сиз экасиз, аммо ўриб олмайсиз. Мой оласиз, аммо ундан фойдаланмайсиз. Узум эзасиз, аммо шаробидан ичмайсиз. 20 чора дон оламан деб, хирмонга борганингизда, у ерда фақат 10 чора дон бўларди. Хумдан 50 кўза шароб оламан деб, борганингизда эса фақат 20 кўза шароб топардингиз.” Ҳа, ўша кунлардан олдин одам ва ҳайвонларнинг тер тўкиб қилган меҳнатлари зое кетарди, улар яхши ҳосил ололмас эдилар. Душманлар халққа тинчлик бермасди. Мен ҳаммани бир–бирига қарши қилиб қўйган эдим.
Хаггей
1 2
Выбор основного перевода