Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хаггей
1 2
Параллельные места
Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: Шундай қилиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, Худо руҳлантирган ҳар бир одам Эгамизнинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш учун сафарга тайёрланди. Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёҳузадах ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар. Шоҳ жанобларига маълум бўлсинки, биз Яҳудо вилоятида улуғ Худога атаб қурилаётган уйга борган эдик. Бу уй йўнилган тошлардан ва садр ёғочидан қуриляпти. Иш қунт билан қилиняпти, қурилиш бир маромда илгарилаб боряпти. Эгамизнинг каломи шудир: «Энди дадил бўл, эй Зарубабел! Дадил бўл, эй олий руҳоний Ёшуа! Эй сургундан қайтиб келган шу юрт аҳли, энди дадил бўлинглар!» Сарвари Олам шундай демоқда: «Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.»
Хаггей
1 2
Выбор основного перевода