Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хаггей
1 2
Параллельные места
Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Сувлардан ўтганингда Мен сен билан бирга бўламан. Дарёлардан ўтганингда Сувлар сени кўммайди. Оловдан ўтганингда Аланга сени ёндирмайди, Олов тафти сени куйдирмайди. Эгамизнинг каломи шудир: «Энди дадил бўл, эй Зарубабел! Дадил бўл, эй олий руҳоний Ёшуа! Эй сургундан қайтиб келган шу юрт аҳли, энди дадил бўлинглар!» Сарвари Олам шундай демоқда: «Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.» Эгамизнинг каломи шудир: «Энди дадил бўл, эй Зарубабел! Дадил бўл, эй олий руҳоний Ёшуа! Эй сургундан қайтиб келган шу юрт аҳли, энди дадил бўлинглар!» Сарвари Олам шундай демоқда: «Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.» Башорат. Малаки пайғамбар орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги сўзларни аён қилди. Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир. Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.” Энди бунга нима деймиз? Худо биз томонда экан, ҳеч ким бизга қарши тура олмайди!
Хаггей
1 2
Выбор основного перевода