Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хаггей
1 2
Параллельные места
Такаббурона қайсарлигингизни синдираман, осмонни темир каби қаттиқ, ерни мис каби заранг қиламан. Тепангиздаги осмон бронза каби қаттиқ, остингиздаги ер темир каби заранг бўлади. Улар Сенга қарши гуноҳ қилганлари учун осмон беркилиб, ёмғир ёғмаганда, улар ўша уйга қараб, Сени яна тан олиб илтижо қилсалар, Сен уларни гуноҳлари учун жазолаганингда, тавба қилсалар, Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади. Сизлар ичингизда ҳеч айтмайсизлар: «Эгамиз Худодан қўрқайлик, У ўз вақтида ёмғир ёғдиради–ку! Кузда ҳам, баҳорда ҳам еримизни суғоради–ку! Йиғим–терим мавсумини ўз вақтида беради–ку!» деб. Гуноҳларингиз сизларни булардан маҳрум этди, Айбларингиз сизларни баракадан жудо этди.
Хаггей
1 2
Выбор основного перевода