Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
4 Шоҳлар
Параллельные места
Бобилликлар шоҳ саройига ва одамларнинг уйларига ўт қўйиб, Қуддус деворларини йиқитдилар. Қўриқчилар сардори Набизарадон шаҳарда қолган бутун халқни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни Бобилга асир қилиб олиб кетди. У Яҳудо юртида ҳеч вақоси бўлмаган қашшоқ одамларнигина қолдирди. Ўша одамларга дала ва узумзорларни берди. Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили бешинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи хизматидаги қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди. У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Қўриқчилар сардори бошчилигида бутун Бобил лашкари Қуддус деворларини йиқитди.
Выбор основного перевода