Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
4 Шоҳлар
Параллельные места
Шундай қилиб, Кариёх ўғли Йўханон, лашкарбошилар ва бутун халқ Эгамизнинг амрига итоат қилмадилар, улар Яҳудо юртида қолишдан бош тортдилар. Яҳудога турли юртлардан қайтиб келган ҳамма одамларни Йўханон ва лашкарбошилар ўзлари билан олиб кетдилар. Булардан ташқари, қўриқчилар сардори Набизарадон Охихам ўғли Гадалиё ёнида қолдириб кетган ҳамма эркагу аёлларни, бола–чақа, маликалар, Еремиё пайғамбар ва Нериё ўғли Борухни ҳам улар ўзлари билан олиб кетдилар. Улар Эгамизнинг амрига итоат қилмай, Мисрга жўнаб, Тахпанхас шаҳрига етиб бордилар.
Выбор основного перевода