Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
4 Шоҳлар
Параллельные места
Фиръавн Нехо шоҳ Ёҳухознинг Қуддусдаги ҳукмронлигига чек қўйиб, уни Хомат юртидаги Ривло шаҳрида занжирбанд қилди. Юрт халқидан 200 пуд кумуш ва 2 пуд олтин ўлпон талаб қилди. Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутулолмайди. У Бобил шоҳининг қўлига топширилади. У шоҳ Навухадназарни ўз кўзи билан кўради, Навухадназар у билан юзма–юз гаплашади. Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам аъёнлари билан бирга душман қўлига бераман, уларда қасди борларга топшираман. Вақтинчалик чекинган Бобил шоҳининг лашкарига уларни таслим қиламан. Мен буйруқ бериб, Бобилликларни бу шаҳарга қайтариб олиб келаман. Улар сизларга ҳужум қиладилар. Шаҳарни қўлга олиб, ўт қўядилар. Яҳудо шаҳарлари вайрон бўлади, у ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода