Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
4 Шоҳлар
Параллельные места
Қурбонгоҳдаги кулни тўккани қозонлар, кураклар, тоғорачалар, санчқилар, оловкураклар ясат. Ҳамма буюмларни бронзадан қилдир. қозонлар, кураклар, тоғорачалар. Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди. Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухот ва Зоратон орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди. Буюмлар ғоят кўплигидан Сулаймон бронзани ўлчамасдан ишлатаверди. Шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисоби аниқланмади. Сулаймон Эгамизнинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди: олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи, устида муқаддас нонлар турадиган олтин хонтахта, ўнта тоза олтиндан ишланган чироқпоялар (бу чироқпоялар Энг муқаддас хонанинг олдида бўлиб, бештаси жануб томонда, бештаси шимол томонда турарди), яна олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар, тоза олтиндан тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар, Энг муқаддас хона эшигининг ошиқ–мошиғи, асосий хонанинг эшиклари ошиқ–мошиғи.
Выбор основного перевода