Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
4 Шоҳлар
Параллельные места
Бобил шоҳи Худонинг уйидаги каттаю кичик буюмларни, жамики хазинани, шоҳ ва унинг аъёнлари хазиналарини, хуллас, ҳамма нарсани Бобилга олиб кетди. Худонинг уйига эса ўт қўйди, Қуддус деворини бузиб ташлади, барча ҳашаматли биноларни ёндирди, Қуддусдаги ҳамма қимматбаҳо ашёларни йўқ қилиб ташлади. Қиличдан омон қолганларини эса Бобилга сургун қилди. Форс шоҳлиги қарор топгунга қадар Яҳудо халқи Бобил шоҳига ва унинг авлодларига қул бўлиб қолди. Хуром бронзадан иккита устун ясади, ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак чиқарди. Кейин Хуром бронзани эритиб думалоқ шаклда ҳовуз ясади. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди. Сўнг Хуром бронзадан ўнта арава ясади. Ҳар бир араванинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам 4 тирсак, баландлиги эса 3 тирсак эди. Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар: ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади. Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.» Эгамизнинг каломи шудир.”
Выбор основного перевода