Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди. Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. У Найнавога қайтиб, ўша ерда қолди. Бир куни Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётган эди, ўғиллари Одраммалек билан Саризар унга қилич уриб ўлдирди. Иккови ҳам Арарат юртига қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди.
Выбор основного перевода