Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо эса шундай деди: — Мен сен билан бўламан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоққа келиб, Менга сажда қиласизлар. Сени Мен юборганимнинг исботи шу бўлади. Иккала ўғлинг — Хўфнах билан Финхазнинг бошига тушадиган кўргилик сенга бир аломат бўлсин: иккови ҳам бир кунда нобуд бўлади. Ҳизқиё Ишаёдан: — Эгамиз мени соғайтиришини ва учинчи куни Эгамизнинг уйига боришимни қандай биламан? Буни нима исботлайди? — деб сўради. Ишаё шундай жавоб берди: — Эгамиз берган ваъдасини бажаришини исботлаб, сенга аломат кўрсатади. Соя Охознинг зинапоясидан ўн қадам олдинга кетсинми ёки ўн қадам орқага сурилсинми? — Айтганларимни амалга оширишимга ишонч ҳосил қилишинг учун, Мен, Эганг Худодан ўзингга бирор аломат сўра, ўша аломат ўликлар диёридан чуқур ёки фалак тоқидан баланд бўлсин. Энди Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди. Эй Ҳизқиё, мана булар сен учун нишона бўлади: бу йил ўз–ўзидан ердан ўсиб чиққанларни тановул қиласиз. Иккинчи йили ҳам ўрнидан ўсиб чиққанини ейсиз. Учинчи йил эса уруғ экиб, ҳосил ўрасиз. Узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз.
Выбор основного перевода