Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Эгамиз шоҳ Ҳизқиёни ва Қуддус аҳолисини Оссурия шоҳи Санхаривнинг қўлидан ва бутун ғанимлари қўлидан қутқарди. Яҳудо халқига Эгамиз ҳар тарафдан осойишталик ато қилди. Кўп одамлар Қуддусга ташриф буюриб, Эгамизга назрлар, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга қимматбаҳо тортиқлар олиб келдилар. Ўша пайтдан бошлаб ҳамма халқлар Ҳизқиёни юксак даражада ҳурмат қиладиган бўлдилар. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Ёқуб наслининг қутулганлари, омон қолганлари Қайтади қудратли Худога. Эй Исроил, сенинг халқинг Денгиз қумидай кўп бўлса ҳам, Энди улардан фақатгина саноқли одамлар қайтади. Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган, Худо одил ҳукмини Ўз халқининг бошига солади.
Выбор основного перевода