Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди шаҳардаги тирик қолганлар учун илтижо қилинг.” Ҳизқиёнинг аъёнларига шундай деди: — Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзларидан қўрқма. Арфа чалиб, Сенга ҳамду сано айтаман, Сенинг садоқатингни куйлайман, эй Худойим. Лира чалиб, Сени тараннум қиламан, Эй Исроил халқининг Муқаддас Худоси! Шу боис аланганинг тили сомонни ютгандай, Уларнинг илдизи чириб кетади, Қуруқ хашак оловда куйиб битгандай, Уларнинг ғунчаси чангдай учиб кетади. Сарвари Оламнинг таълимотини улар рад қилди, Исроил халқининг Муқаддас Худосининг сўзидан нафратланди.
Выбор основного перевода