Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Аммо Оссурия Менинг қуролим эканини Хаёлига ҳам келтирмас, Булар ҳақида у ўйламас ҳам. Унинг фикри–ёди: Халқларни қириб ташлашдир, Битта қўймай уларни йўқ қилишдир. Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Мендан бошқаси йўқлигини Шарқу ғарбда ҳамма билсин, дедим. Мен Эгангман, бошқаси йўқ! Мен ёруғлик яратаман, зулмат бино қиламан, Фаровонлик юбораман, кулфат ёғдираман. Мен Эгангман! Буларнинг ҳаммасини Мен қиламан!
Выбор основного перевода