Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд ёнидагилардан сўради: — Бу Филистни ўлдириб, Исроилни шармандаликдан халос қилганга шоҳ нима беради? Бу суннатсиз Филист ким бўлибдики, барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилади?! Балки Эгам кулфатларимни кўриб, бугунги ҳақоратлар эвазига яхшилик қайтарар. Шундан кейин шоҳ Охозиё Илёсни олиб келиш учун элликбошини элликта сипоҳи билан жўнатди. Илёс тоғ тепасида ўтирган эди. Элликбоши Илёсни топиб, унга деди: — Эй Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда. Жамики халқларнинг худоларидан қайси бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқарибдики, Эгангиз Қуддусни қутқара олса?!” Эй Эгамиз! Қулоқ солиб, эшит. Эй Эгамиз, кўзларингни очиб, қара. Санхарив нималар айтганини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй.
Выбор основного перевода