Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Эмозиёни Қуддусга олиб борди. У ерда Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак қисмини буздирди. Ханун бошчилигида Зонўвах аҳолиси Сойлик дарвозасини таъмирлади. Улар дарвозани қуриб, дарвозанинг қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатишди, деворнинг минг тирсак узунлигидаги Гўнг дарвозасигача бўлган қисмини ҳам таъмирлашди. Кейинги қисмида Миспах шаҳри ҳокими Ешува ўғли Эйзар таъмирлаш ишларини олиб борди. У аслаҳахонага чиқадиган йўлнинг рўпарасидаги деворни ғишт тирговучигача бўлган қисмини таъмирлади.
Выбор основного перевода