Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Булут Чодир тепасидан кетиши биланоқ, Марям тери касаллигига чалиниб, қордай оппоқ бўлиб қолди. Ҳорун буни кўриб, Гахази қайтиб келгач, хўжайинининг ҳузурига кирди. — Қаерда эдинг, Гахази? — сўради Элишай ундан. — Мен, қулингиз, ҳеч қаерга бормадим, — жавоб берди у. Элишай эса Гахазига: — Ўша одам аравасидан тушиб сенга пешвоз чиққанда, менинг руҳим сен билан бирга эмасмиди?! — деди. — Ҳозир кумушу либослар ёки зайтунзорлару узумзорлар, қўю сигирлар, қулу чўрилар оладиган пайтми?! Шу қилганинг учун Нўъмоннинг тери касаллиги сенга ва сенинг наслингга абадий ёпишиб қолсин. Ўша заҳоти Гахазига яра тошиб, териси қордай оппоқ бўлиб қолди. У Элишайнинг ҳузуридан чиқиб кетди. Эгамиз Уззиёни жазолаб, тузалмас тери касаллигига йўлиқтирди. Уззиё умрининг охиригача бир уйда ёлғиз яшади. Юртдаги халқни ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди.
Выбор основного перевода