Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туриш учун эфоднинг елка боғичларига ўрнаштирдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар. Улар кўкракпечни ясадилар. Кўкракпечни, эфод сингари, майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан унга маҳорат билан нақш солдилар. Руҳоний Элазар куйиб ўлганларнинг тутатқи тутатган бронза оловкуракларини йиғиштириб олди. Сўнг у оловкуракларни ёйиб, қурбонгоҳни қоплаш учун тунука ҳолига келтирди. Ҳоруннинг наслидан бўлмаган бирорта одам Эгамизнинг олдида тутатқи тутатиб, Кўрах ва унинг шериклари каби ҳалок бўлмаслиги учун, бу тунука Исроил халқини огоҳ қилиб турарди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмалари амалга оширилди. Шундай бўлса–да, қурбонгоҳ ва ички парда орқасидаги Энг муқаддас хона билан боғлиқ бўлган барча руҳонийлик хизматини фақат сен ўғилларинг билан бажар. Руҳонийликни Мен сизларга ҳадя қилиб бердим. Муқаддас буюмлар олдига келган бошқа ҳар қандай одамнинг жазоси ўлимдир.” Имромнинг ўғиллари Ҳорун ва Мусо эди. Ҳорун Худога бағишланган бўлиб, энг муқаддас ашёлар учун масъулият то абад унинг ва унинг насли зиммасига юкланган эди. Улар Эгамизнинг ҳузурида қурбонликлар келтиришлари, Унга хизмат қилишлари ва то абад Унинг номидан халқни дуо қилишлари керак эди. Ҳеч ким ўз хоҳиши билан олий руҳоний бўла олмайди, балки Ҳорунга ўхшаб Худо томонидан тайинланади.
Выбор основного перевода